Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллигига бағишланган тадбирлар Фарғонада ҳам давом этмоқда

#ҳудудлардан_хабарлар

           
       
       

          Республикамиз миқёсида кенг нишонланиб келинаётган Соҳибқирон таваллудининг 687 йиллиги Фарғона вилоятида ҳам тантанали тус олди. Вилоятдаги барча таълим муассасаларида ва жамоатчилик вакиллари иштирокида «Соҳибқирон ташрифи» ҳафталигини ўтказилиш белгиланган бўлиб, ушбу ҳафталик дорасида куни кеча Фарғона Солиқ коллежида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими ходимлари, Солиқ коллежи ўқитувчилар ва ўқувчилари, «Темурбеклар мактаби» ўқувчилари ва Фарғона давлат универстети тарихчи ўқитувчи профессорларидан иборат 200 га яқин қатнашчилар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

         

           Фонднинг вилояти бўлими раҳбари Раҳматилло Ҳожиматов кириш сўзи билан очиб берган ушбу тадбирни ФарДУ тарих ўқитувчиси Баҳриддин Усмонов «Амир Темур даврида солиқ тизими» мавзусидаги тингловчилар учун қизиқарли ва янги маълумотларга бой маърузаси билан давом эттирди.

           

           Шунингдек, айни кунларда барчамиз учун ҳаяжон билан кутилаётган сиёсий воқеа – Референдум масаласи – Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида ҳам тарихчи Муҳаммаджон Болтабоев сўз юритиб, ўқувчиларга бош қомусимизга киритилаётган янгиликларнинг халқимиз манфаати учун не чоғлиқ муҳимлиги ҳақида асосли маълумотлар берди.
      

           Тадбир давомида қизиққон ва зукко ўқувчилар ўзларини қизиқтирган турли саволларга соҳа мутахассислари томонидан кенг ва асосланган жавоблар олишди.

 

     

           Йиғилишга эса шаҳардаги «Темурбеклар мактаби» ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар якун ясаб берди.

Кеча сўнггида қатнашчиларга Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Фарғона вилоят бўлими томонидан эсдалик совғалар топширилди.

       

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати        

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]