Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Навоийда “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон  Ўзбекистоним» шодиёнаси бўлиб ўтди

Навоийда “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним» шодиёнаси бўлиб ўтди

Куни кеча Навоий вилояти Кармана туманининг Хотира боғида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг вилоят бўлими раҳбарлигида Наврўз байрами шодиёналари кўтаринки руҳда нишонланди.
Байрам тадбирида Маънавият ва марифат марказининг Навоий вилояти бўлими раҳбарлари, маданият ва туризм бошқармаси бошликлари ҳамда партиялар вакиллари, шунингдек маҳалла аҳолиси, мактаб ўқувчи ёшлари, вилоят миллий гвардияси аскарлари, ички ишлар хизмати мусиқий гуруҳи ҳамда маданият муассаларининг санъаткорларидан иборат 600 дан ортиқ қатнашчилар ва томошабинлар иштирок этишди.

 Тадбир давомида санъат вакиллари томонидан қизиқарли концерт тамошалари намойиш этилди.
Шунингдек, репертуардан жой олган тасвирий санъат асарлари кўргазмаси ва спорт ўйинлари мусобақалари ҳам дилларга ўзгача кайфият бағишлади.
Наврўз — халқимизнинг энг улуғ қадрияти ва нодир меъроси эканлиги яна бир бор эътироф этилди.
Тадбир сўнггида фаол иштирокчиларга Фонднинг ҳудудий бўлими томонидан эсдалик совғалар ва фахрий ёрлик топширилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]