Куни кеча Навоий Давлат Педагогика Институтида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими фаоллиги асосида “Жадидчилик мафкураси ва фаолиятлари” номли йирик илмий анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманда Фонднинг вилоят бўлими ҳодимлари, Навоий давлат Педагогика институти профессор ўқитувчилари, Бухоро Давлат Университети профессорлари, олийгоҳ талабалари ва меҳмонлардан иборат 500 дан ортиқ қатнашчи иштирок этишди.
Сўзга чиққан соҳанинг етакчи профессорлари хамда Бухоро Давлат Уриверситетининг таниқли олимлари мавзуга оид ўзларининг қизиқарли ва маълумотларга бой илмий маърузалари билан иштирок этдилар. Қизиқарли томони шундаки, АКШ нинг Мечиган университети профессори, таниқли олим Темурхўжа Косаўғлининг чиқишидаги жадидчи боболаримиз тўғрисидаги берган турли маълумотлари тингловчилар билимларини оширадиган, замонасига янги нафас олиб кирган бобларимиз фаолиятига теран назар ташлайдиган ва янада чуқур ўрганишга ундайдиган қизиқиш уйғотди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг
Тадбиркорлик фаолиятининг ривожи истеъмолчи сиз ҳақингизда етарли ва ишончли маълумотга эга бўлгандан сўнггина бошланади.
Биз билан ҳамкорликни бошланг! Aсло ачинмайсиз!
Халқаро Aмир Темур жамоат хайрия фонди сайтида эълон қилинаётган матн, фото ва видеолавҳалардан фойдаланадиган бўлсангиз, яъни уларни тўла ёки қисман кўчириб олиш фонднинг тўла номи ёки муаллифи кўрсатилган ҳолдагина рухсат этилади. Aкс ҳолда сизнинг бу борадаги ҳар бир ҳаракатингиз ноқонунийдир.
ТAНИШИНГ!
Бизнинг ҳомийларимиз ва доимий ҳамкорларимиз
«Халқаро Aмир Темур жамоат хайрия фонди дўстлари» – клуби
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ўзининг Temuriy.uz сайти очилганини эълон қилади. Сайт Амир Темур ва Темурийлар ҳаёти, тарихи даврига бағишланган. Мақсад – Буюк Соҳибқироннинг суронларга тўла умрини, ижтимоий-сиёсий фаолиятини ёритиш, унинг дунёнинг геосиёсий харитасига катта ўзгаришлар киритган ҳарбий юришлари моҳиятини сиз азизларга холисанилло тушунтириш, буюк бунёдкорлик ишларини таъриф этиш, илм-фан ҳомийси, мамлакатимизда Иккинчи Ренессансни бошлаб берган бетимсол сиймони ҳамда умрида бир марта ҳам енгилмаган улуғ музаффар саркардани васф этишдир. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилиги ва раҳнамолигида Мустақил Ўзбекистонда буюк бобомиз руҳини ва номини шарафлаш борасида олиб борилаётган қутлуғ ишларни кенг ўқувчилар оммаси ўртасида тарғиб ва ташвиқ этишдан иборатдир.
Сайт юртимизда ва жаҳонда пайдо бўлган Амир Темур номи билан боғлиқ янгиликларни, илмий топилдиқлар, янги ёзилган китоблар, конференциялар, мулоқотлар, тадбирлар борасида маълумотлар бериб боради.
Сайтнинг шиори: Соҳибқирон ҳақидаги ҳақиқий маълумотни, ҳақиқатни, холис информацияни сиз азизларга етказишдир.
Халқаро Амир Темур фонди Ахборот хизмати