Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан Шаҳрисабзда “Амир Темур – мероси ва Учинчи Ренессанс” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан Шаҳрисабзда “Амир Темур – мероси ва Учинчи Ренессанс” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди

 Жорий йилнинг 10 март куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз «Темурбеклар мактаби»да Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан “Амир Темур – мероси ва Учинчи Ренессанс” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Темурбеклар мактаби ўқувчилари, ўқитувчилари, тарихчи олимлар ва турли меҳмонлардан иборат 650 дан зиёд қатнашчи иштирок этган конференцияда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Муҳаммад Али Аҳмедов, Фонд ижрочи директори Фаррух Расулов, Қашқадарё вилоят бўлими бошълиғи Ғ. Абдиев, Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори А. Алимбеков, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Ҳ.Дадабоевлар ўз маърузалари билан иштирок этиб, Соҳибқирон фаолияти билан боғлиқ энг сўнгги тадқиқотлар ва янгиликлар ҳақида маълумот беришди.

Шунингдек, Соҳибқироннинг серқирра ҳаёт йўли ва фаолиятига яна бир бор назар солинди. Тадбирда беназир зотнинг инсоният тараққиётига қўшган ҳиссаси, давлат арбоби, донишманд сиёсатчи ва инсон сифатидаги фазилатлари, улкан бунёдкорлик ишлари яна бир бор эътироф этилди.
Ўсиб келаётган ёш авлод учун қизиқарли маълумотларга бой бўлган тадбир эсда қоларли ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]