Кўнгилларга шодлик улашаётган Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Республикамизнинг барча гўшаларида қизғин тантаналар нишонланди. Шундай тадбирлардан бири Тошкент Темир йўл транспорти муҳандислари институтида ҳам бўлиб ўтди. Талабалар, ўқитувчи-профессорлар ва меҳмонлар иштирокида ўтказилган адабий кеча барча қалбларда ўзгача муҳрланди
ечада Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси ўринбосари, профессор Адҳамбек Алимбеков маъруза қилиб, барча аёллар ва қизларни байрам билан муборакбод этди.
Шунингдек тадбир давомида шоира Гулчеҳра Шахобиддин кизининг “Қақнус қўшиғи” номли янги китоби такдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тўплам қизғин кутиб олиниб, шодликка тўла дилларни янада қувнатди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг
Тадбиркорлик фаолиятининг ривожи истеъмолчи сиз ҳақингизда етарли ва ишончли маълумотга эга бўлгандан сўнггина бошланади.
Биз билан ҳамкорликни бошланг! Aсло ачинмайсиз!
Халқаро Aмир Темур жамоат хайрия фонди сайтида эълон қилинаётган матн, фото ва видеолавҳалардан фойдаланадиган бўлсангиз, яъни уларни тўла ёки қисман кўчириб олиш фонднинг тўла номи ёки муаллифи кўрсатилган ҳолдагина рухсат этилади. Aкс ҳолда сизнинг бу борадаги ҳар бир ҳаракатингиз ноқонунийдир.
ТAНИШИНГ!
Бизнинг ҳомийларимиз ва доимий ҳамкорларимиз
«Халқаро Aмир Темур жамоат хайрия фонди дўстлари» – клуби
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ўзининг Temuriy.uz сайти очилганини эълон қилади. Сайт Амир Темур ва Темурийлар ҳаёти, тарихи даврига бағишланган. Мақсад – Буюк Соҳибқироннинг суронларга тўла умрини, ижтимоий-сиёсий фаолиятини ёритиш, унинг дунёнинг геосиёсий харитасига катта ўзгаришлар киритган ҳарбий юришлари моҳиятини сиз азизларга холисанилло тушунтириш, буюк бунёдкорлик ишларини таъриф этиш, илм-фан ҳомийси, мамлакатимизда Иккинчи Ренессансни бошлаб берган бетимсол сиймони ҳамда умрида бир марта ҳам енгилмаган улуғ музаффар саркардани васф этишдир. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилиги ва раҳнамолигида Мустақил Ўзбекистонда буюк бобомиз руҳини ва номини шарафлаш борасида олиб борилаётган қутлуғ ишларни кенг ўқувчилар оммаси ўртасида тарғиб ва ташвиқ этишдан иборатдир.
Сайт юртимизда ва жаҳонда пайдо бўлган Амир Темур номи билан боғлиқ янгиликларни, илмий топилдиқлар, янги ёзилган китоблар, конференциялар, мулоқотлар, тадбирлар борасида маълумотлар бериб боради.
Сайтнинг шиори: Соҳибқирон ҳақидаги ҳақиқий маълумотни, ҳақиқатни, холис информацияни сиз азизларга етказишдир.
Халқаро Амир Темур фонди Ахборот хизмати