Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Қашқадарёда Зулфияхоним таваллудининг 108 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Қашқадарёда Зулфияхоним таваллудининг 108 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Куни кеча Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ бошқарув аппарати кутубхонасида Халқаро Амир Темур жамоат фонди Қашқадарё вилоят бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари, Абдиев Ғулом Эгамшукурович бошчилигида вилоят ижодкорлари ва фахрий ҳарбийлари иштирокида Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним Исроилова таваллудининг 108 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўз олганлар шоиранинг ибратли ҳаёт ва ижод йўли ҳақида сўзлашиб, садоқат ва вафо куйчиси бой ижодий мероси ҳақида тўхталиб, шеърларидан намуналар ўқидилар.

Аср юзини кўраётган асарларидаги теран маъно, ҳаётга, гўзалликка бўлган тоза интилишни уйғотувчи нозик топилмалар ҳақида сўз борар экан шоиранинг улкан истеъдод ва пок қалб соҳибаси бўлганига амин бўлади киши.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]