Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Қозоғистонда «Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ва Жаҳон ҳамжамияти» номли халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Қозоғистонда «Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ва Жаҳон ҳамжамияти» номли халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Жорий йилнинг 24-25 февраль кунлари Чимкент шаҳридаги Қозоғистон халқи ассамблеяси биносида Қозоғистон халқи ассамблеясининг қўллови билан Қозоғистон ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамияти, Халқаро Амир Темур хаҳрия жамоат фонди, Жумабек Ташинов номидаги университет ҳамеорлигида Бобур ҳазратлари таваллудининг 540 йиллигига бағишланган «Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ва Жаҳон ҳамжамияти» деб номланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Анжуманда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ниёзхўжаев Саидикром Фарҳод ўғли ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Бош Консули Фатхуллаев Аброр Жаҳонгир ўғли, ҳамда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси, Муҳаммад Али ва мамлакатимизнинг 35 нафар делегацияси – шарқшунос олим Адҳамбек Алимбеков, Тошкент шаҳридаги Давлат хареография академияси ректори Шуҳрат Тохтасимов, шунингдек, Анидожон, Фарғона, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги педагогика олий ўқув юртларининг проректорлари, Тошкент шаҳридаги А.Навоий номли ўзбек тили ва адабиёти университетининг Бобуршунос олимлари иштирок этдилар. Туркистон вилояти ва Чимкент шаҳарида фаолият юритаётган ўрта таълим масканларининг 650 дан зиёд устозлари анжуман ишида фаол қатнашдилар.
Қолаверса, Туркия, Ҳиндистон ва Египет давлатларидан ҳам олимлар онлайн режимда қатнашишди.

Анжуманни очиб берган Қозоғистон ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамияти раиси, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Қозоғистон Республикаси бўлими раҳбари Икром Хошимжонов маърузасида 2022 йил 21-22 декабрь кунлари Қозоғистон Президентининг мамлакатимизга ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари имзолаган «Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида»ги шартномага тўхталиб, унинг замирида қардош халқлар буюк сиймолари – шоир ёзувчилари, давлат арбобларининг юблейлари кенг нишонланаётгани ҳақида сўз юритди. Нутқи давомида анжуман ишларига зафар тилаб, Қозоғистон халқи ассамблеяси раиси ўринбосари Марат Азилхановнинг анжуман ишини юқори савияда ўтишига омад тилаб ва иштирокчиларга йўллаган «Табрик хати»ни ўқиб берди. Элчи жаноблари Қозоғистон халқи ассамблечса ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ҳамда ҳорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси орасидаги ҳамкорлик меморандуми бандларини амалга ошириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар борасида тўҳталиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчиси Саидикром Ниёзхўжаев ҳам ўз нутқи давомида иштирокчиларга қутловларини ўқиб эшиттирди.
Ушбу йиғинга Туркиядан ташриф буюрган олим Аслан Бахтиёр ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди.
Қизиқарли томони шундаки, Қозоғистон Республикаси «Дарин» давлат мукофоти лауриати драматург, таниқли киноактёр Байғали Есеналиев қозоқ тарихчиси Муҳммад Ҳайдар Дулати Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг туғишган бўласи эканлигини тарихий далиллар билан исботлаб бериб анжуман ишини жонлантириб юборди. Бобур Ҳиндистон шоҳи бўлиб турган пайтида бўласи Муҳаммад Ҳайдар Дулати Кашмир шаҳрини хокими бўлганлиги ҳам тарихдан аён эди. Бу дегани қардош ўзбек ва қозоқ халқларининг азалдан илдизи бир халқлар эканлигида далолат эди. Айниқса саҳна кўринишидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Муҳаммад Ҳайдар Дулатиларнинг монологлари томошабинлар қалбини жунбушга келтирди.

 Тадбир давомида Абубакир Хонхўжаев Соҳибқирон сиймосини гавдалантирган саҳна кўринишлари билан томошабинлар юрагида яна бир карра из қолдирди.
Анжуманнинг иккинчи иш куни Сайрам ҳудудидаги Ю.Сарёми номли № 107 мактаб-лицейида ўтди. Самарали ва сермазмун ўтган икки кунлик халқаро илмий-амалий анжуман устозлар қалбида бир умр муҳрланиб қолади десак муболаға бўлмайди. Ўзбекистонлик меҳмонларга қозоқ халқининг рамзий маънодаги ёғочдан ясалган ўйма қора шанғироқ, қўбиз ва дўмбрадан иборат бўлган сувенири аёлларга эса саукеле тортиқ этилди.

Бобурийлар салтанатига асос солган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 540 йиллигига бағишланган халқаро анжуман жуда юқори савияда ва эсда қоларли тарзда ўтказилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]