Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Фарғонада “Соҳибқирон бобмизни хотирлаб” номли хотира кечаси ўтказилди

Фарғонада “Соҳибқирон бобмизни хотирлаб” номли хотира кечаси ўтказилди

 Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Фарғона вилояти бўлими ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” (Харбий академик лицей)да “Соҳибқирон бобомизни хотирлаб” номли хотира кечаси ўтказилди.

Тадбирда Фонднинг вилоят бўлими раҳбари Раҳматилла Хожиматов, “Темурбеклар мактаби”нинг ўқитувчилари ва ўқувчилари ва иштирок этишди. Суҳбат давомида “Амир Темур менинг тақдиримда” жумласи ўртага ташланиб, унга ўқувчиларнинг ғурур ва ифтихор билан айтилган бир-бирдан маъноли ва жозибали фикрлари ўзгача кўрк бағишлади.
Шунингдек, лицей директори ва унинг ўринбосари ўз нутқида давлатимиз раҳбарининг бу соҳадаги қўллаб-қувватлашларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Барча қатнашчиларга кўтаринкилик бағишлаган ушбу кеча сўнгида ўқувчиларга Фонд вилоят бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]