Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 “НАВОСОЗ УЛУСНИНГ НАВОБАХШИ БЎЛ…”

“НАВОСОЗ УЛУСНИНГ НАВОБАХШИ БЎЛ…”

 Ҳазрат Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 582 йиллигига бағишланган хотира кечалари, давра суҳбатлари ва турли тадбирлар Қашқадарёда ҳам давом этмоқда.
Қарши шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишланган “Навосоз улуснинг навобахши бўл…” деб номланган адабий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари Ғулом Абдиев, Қарши давлат университети профессори Очил Бўриев, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ходими Азиза Ибодова ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси Элбой Қулмоновлар иштирок этишди.
Тадбирда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари Ғ. Абдиев Алишер Навоийнинг бой адабий мероси, унинг адабиёт ва маданият аҳлига ҳомийлик борасида амалга оширган ишлари ҳамда Амир Темурнинг набираси шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур билан ёзишмалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг Алишер Навоий асарлари асосида тайёрланган адабий-бадиий дастур намойиш этилди.

 Тадбир ҳарбий аскарлар ва Ёшлар иттифоқининг ёш сардорлари ўртасидаги баҳру байтга уланиб кетди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]