Сўз мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 582 йиллигига бағишланган хотира кечалари, давра суҳбатлари ва турли тадбирлар ҳамон давом этмоқда.
Жумладан, Чимкент шаҳрида Қозоғистон Республикаси ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти ҳамда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Қозоғистон Республикаси бўлими томонидан “Халқлар дўстлигини тараннум этган даҳо эъзозланган кун!” мавзусидаги тадбир ва жаҳон адабиёти намояндаси, халқлар дўстлигини тараннум этган, асарларига умуминсоний қадриятлар сингдирилган шоир, ёзувчи, жамоат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ижодини чуқур ўрганиш орқали ўзбек тилининг бадиий хусусиятлари, бой луғат бойлигини, асарларида ўз ифодасини топган миллий қадриятларни тарғиб қилиш орқали халқлар дўстлигини, юрт маънавий бирлигини мустаҳкамлаш, ёш авлод онгига миллий ғояларни сингдириш, ўқувчиларда инсонийлик, олийжаноблик, одоб-ахлоқ, ватанпарварлик, халқпарварлик, халқлараро тотувлик, дўстона муносабат, ширинсуханлик фазилатларини камол топтириш мақсадини кўзлаган «Дўстлик» ҳамжамияти томонидан ташкил этилиб келинаётган анъанавий республика миқёсидаги “Навоий ўқишлари” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Беллашувда Туркистон вилоятига қарашли шаҳар ва туманлар, Чимкент шаҳар босқичларидан сараланиб ўтган 10-11-синф ўқувчилари орасида 21 талабгор иштирок этди. Ҳазрат Навоий ижоди ҳақида ўз фикрларини 1-турда эссе кўринишида ёзиб, ҳам саводхонлиги, ҳам фикрлаш қобилияти синалган иштирокчилар танловнинг 2-турида шоирнинг латиф ғазалларидан намуналар ёд олиб, “Хамса” достонидан парчаларни маҳорат билан саҳналаштириб, артистлик қобилиятларини намоён этган бўлса, хатжилддаги адиб ҳаёти ва фаолиятига доир саволларга зукко жавоб берган кучлилар олий, 1-2-3-совринли ўринларни қўлга киритдилар.
Олий совринни Чимкент шаҳар 57-УЎМ ўқувчиси Ҳаётулла Абдуллаев, 1-ўринни Ойбек номли 14-УЎМ ўқувчиси Сарвиноз Исматулаева эгаллаган бўлса, 2-ўринга 3 иштирокчи – Сайрам тумани «М.Қошғарий» ва Бобур номли УЎМ ўқувчилари Дилдора Юлдашева, Мафтуна Тохтамуродова ҳамда Чимкент шаҳар 11-УЎМ ўқувчиси Чарос Ишметова муваффақ бўлдилар. 3-ўринлар эса эса яна уч иштирокчи ўртасида тақсимланди: Сўзоқ тумани Алишер Навоий номли мактаб ўқувчиси Улбобек Мамаджан, Саврон тумани Собир Рахимов номли УЎМ ўқувчиси Нафосат Ирискулова, Туркистон шаҳар А.Навоий номли 13-УЎМ ўқувчиси Шахноза Дадахоновалар сазовор бўлдилар. Бундан ташқари ўз иқтидорларини намоён этган барча иштирокчилар ва уларнинг устозлари ҳам турли номинация ва мақтов қоғозлари билан ҳамда Туркистон вилояти ЎЭМЖБ, Чимкент шаҳар ЎЭМЖБ раислари ҳомийлигида қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Ҳа, Ҳазрати Навоийнинг ижодини биз денгизга қиёсласак, ул зоти шарифнинг ҳар бир сўзи инжу, дуру гавҳардир! Салкам олти аср юзини кўраётган бўлса ҳам, ҳамон долзарб, ҳамон янги, ҳамон оҳори тўкилмаган, ҳамон замон билан ҳамнафас! Билъакс, бизни янгиланишга чорлаб туради.
Навоий асарлари асрлар оша ҳам вақт ва замон талабларига “лаббай”, деб жавоб беради! Ҳазратнинг асарлари барча вақт ва замонларга тенгдошдир!
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг
Тадбиркорлик фаолиятининг ривожи истеъмолчи сиз ҳақингизда етарли ва ишончли маълумотга эга бўлгандан сўнггина бошланади.
Биз билан ҳамкорликни бошланг! Aсло ачинмайсиз!
Халқаро Aмир Темур жамоат хайрия фонди сайтида эълон қилинаётган матн, фото ва видеолавҳалардан фойдаланадиган бўлсангиз, яъни уларни тўла ёки қисман кўчириб олиш фонднинг тўла номи ёки муаллифи кўрсатилган ҳолдагина рухсат этилади. Aкс ҳолда сизнинг бу борадаги ҳар бир ҳаракатингиз ноқонунийдир.
ТAНИШИНГ!
Бизнинг ҳомийларимиз ва доимий ҳамкорларимиз
«Халқаро Aмир Темур жамоат хайрия фонди дўстлари» – клуби
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ўзининг Temuriy.uz сайти очилганини эълон қилади. Сайт Амир Темур ва Темурийлар ҳаёти, тарихи даврига бағишланган. Мақсад – Буюк Соҳибқироннинг суронларга тўла умрини, ижтимоий-сиёсий фаолиятини ёритиш, унинг дунёнинг геосиёсий харитасига катта ўзгаришлар киритган ҳарбий юришлари моҳиятини сиз азизларга холисанилло тушунтириш, буюк бунёдкорлик ишларини таъриф этиш, илм-фан ҳомийси, мамлакатимизда Иккинчи Ренессансни бошлаб берган бетимсол сиймони ҳамда умрида бир марта ҳам енгилмаган улуғ музаффар саркардани васф этишдир. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилиги ва раҳнамолигида Мустақил Ўзбекистонда буюк бобомиз руҳини ва номини шарафлаш борасида олиб борилаётган қутлуғ ишларни кенг ўқувчилар оммаси ўртасида тарғиб ва ташвиқ этишдан иборатдир.
Сайт юртимизда ва жаҳонда пайдо бўлган Амир Темур номи билан боғлиқ янгиликларни, илмий топилдиқлар, янги ёзилган китоблар, конференциялар, мулоқотлар, тадбирлар борасида маълумотлар бериб боради.
Сайтнинг шиори: Соҳибқирон ҳақидаги ҳақиқий маълумотни, ҳақиқатни, холис информацияни сиз азизларга етказишдир.
Халқаро Амир Темур фонди Ахборот хизмати