Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Қирғизистонда “Халқаро она тили куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Қирғизистонда “Халқаро она тили куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Куни кеча Ўш шаҳрида Қирғизистон халқлар дўстлиги ассамблеяси ва Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Қирғизистон Республикаси бўлими ҳамкорлигида “Халқаро она тили куни”га бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда турли миллат вакиллари иштирок этиб, ўз она тилларида қўшиқлар куйлашиб, бадиий асарлардан парчалар ва шеърлар айтишди. Бир қанча мамлакатлар тиллари баралла янграган кеча кўтаринки кайфият билан ўтказилиб, қондош қирғиз халқининг меҳмондўслигидан яна бир дарак берди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ушбу байрам 1999 йил ноябрь ойида ЮНЕСКО Бош анжумани 30 сессияси қарори билан ташкил этилган бўлиб, тил ва маданий турфа хилликни муҳофаза қилиш мақсадида 2000 йилдан бошлаб ҳар йили 21 февралда нишонланиб келинади.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]