Бутун Республикамиз бўйлаб Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари таваллудининг 540 йиллиги тантанали нишонланиб ўтилмоқда. Ушбу тантанали кун нафақат мамлакатимизда балки дунё миқёсида ҳам муносиб нишонланиб, турли тадбирлар ўтказилди. Шундай тадбирлардан бири куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Қирғизистон Республикаси бўлими томонидан ўтказилди.
Ўш ўаҳрида жойлашган Т. Г. Шевченко номидаги 19 сонли мактабда Бобур ҳазратлари таваллудининг 540 йилигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди. Кечага мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Қирғизистон Республикаси бўлими ходимлари иштирок этишди.
Унда иштирокчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, буюк шоир қаламига мансуб шеър ва қўшиқлар ижро этишди. Шунингдек ўқувчилар томонидан тайёрланган, бобомиз ҳаётини ёритадиган саҳна кўринишлар намойиш этилди.
Ушбу кеча барчага манзур бўлиб, иштирокчиларда бобомиз ҳаёти ва ижодига доир бир талай қизиқишлар уйғотди.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг
Тадбиркорлик фаолиятининг ривожи истеъмолчи сиз ҳақингизда етарли ва ишончли маълумотга эга бўлгандан сўнггина бошланади.
Биз билан ҳамкорликни бошланг! Aсло ачинмайсиз!
Халқаро Aмир Темур жамоат хайрия фонди сайтида эълон қилинаётган матн, фото ва видеолавҳалардан фойдаланадиган бўлсангиз, яъни уларни тўла ёки қисман кўчириб олиш фонднинг тўла номи ёки муаллифи кўрсатилган ҳолдагина рухсат этилади. Aкс ҳолда сизнинг бу борадаги ҳар бир ҳаракатингиз ноқонунийдир.
ТAНИШИНГ!
Бизнинг ҳомийларимиз ва доимий ҳамкорларимиз
«Халқаро Aмир Темур жамоат хайрия фонди дўстлари» – клуби
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ўзининг Temuriy.uz сайти очилганини эълон қилади. Сайт Амир Темур ва Темурийлар ҳаёти, тарихи даврига бағишланган. Мақсад – Буюк Соҳибқироннинг суронларга тўла умрини, ижтимоий-сиёсий фаолиятини ёритиш, унинг дунёнинг геосиёсий харитасига катта ўзгаришлар киритган ҳарбий юришлари моҳиятини сиз азизларга холисанилло тушунтириш, буюк бунёдкорлик ишларини таъриф этиш, илм-фан ҳомийси, мамлакатимизда Иккинчи Ренессансни бошлаб берган бетимсол сиймони ҳамда умрида бир марта ҳам енгилмаган улуғ музаффар саркардани васф этишдир. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилиги ва раҳнамолигида Мустақил Ўзбекистонда буюк бобомиз руҳини ва номини шарафлаш борасида олиб борилаётган қутлуғ ишларни кенг ўқувчилар оммаси ўртасида тарғиб ва ташвиқ этишдан иборатдир.
Сайт юртимизда ва жаҳонда пайдо бўлган Амир Темур номи билан боғлиқ янгиликларни, илмий топилдиқлар, янги ёзилган китоблар, конференциялар, мулоқотлар, тадбирлар борасида маълумотлар бериб боради.
Сайтнинг шиори: Соҳибқирон ҳақидаги ҳақиқий маълумотни, ҳақиқатни, холис информацияни сиз азизларга етказишдир.
Халқаро Амир Темур фонди Ахборот хизмати