Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Қирғизистонда “Қирғиз Ўзбек дўстлиги” фестивали бўлиб ўтди

Қирғизистонда “Қирғиз Ўзбек дўстлиги” фестивали бўлиб ўтди

Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Қирғизистон Республикаси бўлимида Навоий ҳазратлари таваллудининг 582 йиллигига бағишланган фестиваль бўлиб ўтди. Ўш шаҳридаги Алишер Навоий номидаги 18-сонли мактаб-лицейида бўлибь ўтган фестиваль, “Қирғиз Ўзбек Дўстлиги” деб номланди. Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда кенг жамоатчилик фаоллари, ўқувчи ёшлар ҳамда барча шеърият шайдолари иштирок этишди.

 Фестивальда сўзга чиққанлар, Навоий бобомизнинг салмоқли ижодига алоҳида тўхталибўтдилар. Улар шоирнинг бой адабий мероси салмоғи нечоғлиқ улканлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Тадбирнинг ҳакамлар ҳайъати томонидан ўқувчи ёшлар тайёрлаган Навоий ғазаллари ва ғазалларидан дунёга келган қўшиқлар ижроси ўзбек ва қирғиз миллий рақслари юқори баҳоланди. Ғолиблар Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]