Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 НАВОИЙ  ИЖОДИ – УМРБОҚИЙ  МЕРОСИМИЗ

НАВОИЙ ИЖОДИ – УМРБОҚИЙ МЕРОСИМИЗ

Улуғ шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигини кенг жамоатчилик орасида юқори савияда нишонлашга доир тайёргарлик ишлари Навоий вилоятида ҳар йилгидан ҳам қизғин тусда бошланди. Бу улуғ сана вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида, қишлоқ ва овулларида, маҳалла ва ўқув муассасаларида, барча ташкилот ва корхоналарида анъанавий тарзда ва ҳар йилгиданда янгича руҳда кутиб олинмокда. Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча вилоят Маънавият ва Маърифат марказида бўлиб ўтди.

Тадбирга Навоий шахар умумтаълим мактабларининг 50 дан ортиқ ижодкор ёшлари таклиф этилди. Улар томонидан шоирнинг мумтоз ғазалларидан намуналар ўқилди. Йиғилганларга Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари Рамазон Эгамов томонидан улуғ шоир ва давлат арбоби Мир Алишер Навоий хаёти ва фаолияти ҳақида қизиқарли маъруза такдим этилди. Вилоят мақом санъати усталари томонидан Навоий ғазалларидан намуналар ижро этилди. Тадбир давомида Ҳунармандлар уюшмасининг вилоят бўлими фаоллари Навоий шаҳар 17- умумтаълим мактабининг аълочи ва чевар қизларига Нурота каштачилик мактаби амалий санъти хусусида махорат дарслар ўтказишди.

Тадбир сўнггида брча қатнашчилар вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат килишди. Таъкидланганидек, шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида анъанавий Навоийхонлик тадбирлари, китобхонлик ва шеърхонлик кечалари ўтказилиб, юртимиз аҳолисини Навоий ижодидан – умрбокий меъросларимиздан баҳраманд этмокда. Бу шарафли ишларни кўнгилдагидек ўтказилишида Навоий вилояти хокимлиги ва Халқаро Алишер Навоий хайрия жамоат фонди мутасаддиларининг фаолликларини алохида эътироф этиш жойиз.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]