Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Урганч шаҳрида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Урганч шаҳрида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Жорий ойнинг 14 январь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Маҳмуд Замахшарий номли Хоразм вилояти ахборот ресурс марказида “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими томонидан ташкил қилиниб, унга бўлимнинг ижрочи директори Баҳодир Бобожонов бошчилик қилди. Унда маънавият ва маърифат намояндалари олимлар, ёзувчи ва шоирлар, Хива Ичон қалъа музей – қўриқхонаси ходимлари, ҳаваскор ижодкорлар, фаоллар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 Кечада Ватаннинг буюк ҳимоячилари, жумладан соҳибқирон Амир Темурнинг жасорат ва матонати, элларни жипслаштириш, боғ-роғлар, иморатлар яратишдаги тарихий хизматлари кенг эътироф этилди. Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раҳбари, шоир Сотим Аваз шу юзадан қизиқарли маъруза қилди.

Тадбир барча иштирокчилар учун эсда қоларли ва мазмунли бўлиб ўтди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]