Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 “Амир Темур жанговар байроғи” мукофоти топширилди

“Амир Темур жанговар байроғи” мукофоти топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 январдаги фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бир гуруҳ ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

13 январь куни Президент Администрациясида ушбу юксак мукофотларни топшириш маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев барча ҳарбий хизматчиларни ва соҳа фахрийларини мазкур шонли сана билантабриклади.

Маросимда давлатимиз раҳбари ҳарбий унвон тўғрисидаги гувоҳномаларни, орден ва медалларни тантанали равишда топширди.

Ватан ҳимоячиларига мустаҳкам соғлик, азмушижоат, масъулиятли хизматида муваффақиятлар тилади. Бу йилги тантанали тадбир яна бир жиҳати билан эсда қоларли бўлди.

Маълумки, Амир Темур бобомиз биронта жангда енгилмаган, Соҳибқироннинг байроғи ҳамиша баланд ҳилпираб турган. У бугунги авлодлар учун қатъият, ҳарбий маҳорат, ғурур ва ифтихор тимсолидир.

Шу боис Президентимиз ташаббуси билан армия тизимида  “Амир Темур жанговар байроғи” мукофоти топширилди. 

 Бу борада ўтказилган танловда Марказий ҳарбий округ ғолиб бўлди.

Маросимда ушбу округ қўмондонига илк бор “Амир Темур жанговар байроғи” тантанали равишда топширилди.

Бу округ ўтган қисқа даврда ҳарбий хизматчиларни жисмоний ва маънавий тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбий қисмларда ўқув-моддий базани мустаҳкамлаш бўйича муҳим натижаларга эришди. Бу ижобий тажрибани чуқур ўрганиб, уни барча қўшинларга татбиқ этишз арур, деб ҳисоблайман. Шу билан бирга, барча ҳарбий округларимизга Амир Темур бобомизнинг музаффар байроғига сазовор бўлиш бахтини тилайман, – деди Олий Бош Қўмондон.

 

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]