Биз – Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди жамоаси қадрли раисимизни улуғ ёш билан муборакбод этиб, мустаҳкам соғлиқ ва узоқ умр тилаймиз. Оилавий бахт ҳеч қачон тарк этмасин дея Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди жамоаси.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али таваллудининг 80 йиллиги Республика миқёсида йил бошидан буён тантанали нишонланиб келинаётгани барчамизга маълум. Ушбу қутлуғ кун муносабати билан Ўзбекистон Миллий Академик драма театрида ҳам ижодий кеча уюштирилиб, эл суйган серқирра ижодкорни шогирдлари ва барча яқинлари қизғин табриклашди. Кечада ўзларининг шўх қўшиқлари билан иштирок этган санъаткорлар даврага ўзгача кўтаринкилик бағишладилар. Шунингдек, кеча қаҳрамонини қутлаш мақсадида келган меҳмонлар ўз эсдалик совғаларини топширишди. Кечада устоз адибнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида ҳам сўз бориб, босиб ўтган машаққатли даврлари тингловчиларга сўзлаб берилди.
🖊Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш учун бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг
Тадбиркорлик фаолиятининг ривожи истеъмолчи сиз ҳақингизда етарли ва ишончли маълумотга эга бўлгандан сўнггина бошланади.
Биз билан ҳамкорликни бошланг! Aсло ачинмайсиз!
Халқаро Aмир Темур жамоат хайрия фонди сайтида эълон қилинаётган матн, фото ва видеолавҳалардан фойдаланадиган бўлсангиз, яъни уларни тўла ёки қисман кўчириб олиш фонднинг тўла номи ёки муаллифи кўрсатилган ҳолдагина рухсат этилади. Aкс ҳолда сизнинг бу борадаги ҳар бир ҳаракатингиз ноқонунийдир.
ТAНИШИНГ!
Бизнинг ҳомийларимиз ва доимий ҳамкорларимиз
«Халқаро Aмир Темур жамоат хайрия фонди дўстлари» – клуби
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ўзининг Temuriy.uz сайти очилганини эълон қилади. Сайт Амир Темур ва Темурийлар ҳаёти, тарихи даврига бағишланган. Мақсад – Буюк Соҳибқироннинг суронларга тўла умрини, ижтимоий-сиёсий фаолиятини ёритиш, унинг дунёнинг геосиёсий харитасига катта ўзгаришлар киритган ҳарбий юришлари моҳиятини сиз азизларга холисанилло тушунтириш, буюк бунёдкорлик ишларини таъриф этиш, илм-фан ҳомийси, мамлакатимизда Иккинчи Ренессансни бошлаб берган бетимсол сиймони ҳамда умрида бир марта ҳам енгилмаган улуғ музаффар саркардани васф этишдир. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилиги ва раҳнамолигида Мустақил Ўзбекистонда буюк бобомиз руҳини ва номини шарафлаш борасида олиб борилаётган қутлуғ ишларни кенг ўқувчилар оммаси ўртасида тарғиб ва ташвиқ этишдан иборатдир.
Сайт юртимизда ва жаҳонда пайдо бўлган Амир Темур номи билан боғлиқ янгиликларни, илмий топилдиқлар, янги ёзилган китоблар, конференциялар, мулоқотлар, тадбирлар борасида маълумотлар бериб боради.
Сайтнинг шиори: Соҳибқирон ҳақидаги ҳақиқий маълумотни, ҳақиқатни, холис информацияни сиз азизларга етказишдир.
Халқаро Амир Темур фонди Ахборот хизмати