Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 ҚУТЛОВ

ҚУТЛОВ

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али таваллудининг 80 йиллиги Швецияда ҳам кенг нишонланди. Шу муносабат Швециядаги ўзбеклар жамияти аъзолари йиғилиш ўтказиб, шоир, ёзувчи ва жамоат арбобининг шеърияти, илмий-тарихий асарлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Шу йилнинг октябрь ойида “Амир Темур Фонди” билан Швециядаги ўзбеклар жамияти ӯртасида ӯзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланган эди. Ушбу ҳужжат фонднинг Швеция бўлимини ташкил этиш учун ҳуқуқий асос яратди. Шу кунларда фонд бӯлимини Швецияда расмий рўйхатдан ўтказишга ҳозирлик кўрилмоқда.
Ўзбеклар жамияти аъзолари “Амир Темур Фонди” ва ушбу ташкилот раҳбарияти билан яқин ҳамкорликни кучайтириш зарур эканлигида якдил эдилар.
– Ўзбек адабиётида ўз ўрнига эга бӯлган адиб – Муҳаммад Али асарларини швед халқига ҳам таржима қилиб ёйинлаш келажакда амалга оширадиган асосий ишлардан биридир,-дейди Швециядаги ўзбеклар жамияти раиси,
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Швеция бўлими раҳбари, шоира Саодат Пўлканова.
Муҳаммад Али домламизни муборак 80 ёшлик юбилейи муносабати билан қутлаб, севимли адибимизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, илмий-ижодий ва жамоатчилик ишларига омад ва ютуқлар тилаб қоламиз!

Швециядаги ўзбеклар жамияти аъзолари.

Стокгольм, 28.11.2022 йил.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]