Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 ЭЛ АРДОҒИДАГИ АДИБ ҲАҚИДА ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМ СУРАТГА ОЛИНМОҚДА

ЭЛ АРДОҒИДАГИ АДИБ ҲАҚИДА ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМ СУРАТГА ОЛИНМОҚДА

Халқимизнинг суюкли ижодкори Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, таржимон ва олим, айни дамда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Муҳаммад Али табаррук 80 ёшга тўлдилар. Устоз адибнинг қутлуғ ёши муносабати билан Республикамиз миқёсида тантанали юблейлар ташкил қилинаётгани ҳеч биримизга сир эмас. Энг қувонарлиси, муборак ёш шарофати билан режиссёр Саййидаъло Маъсудхонов томонидан “Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг 80 йиллигига бағишланади”ган хужжатли фильмни суратга олиш бошлаб юборилди. Темурийлар тарихи давлат музейининг мажлислар залида адиб ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК УНИВЕРСИТЕТИ талабаларига ҳаёт йўли, кўрган-кечирганлари ҳақида гапириб берди. Давра суҳбати мисолида ўтган ушбу учрашув барча учун бирдек қизиқарли ва жўшқин хотираларга бой бўлди. Ушбу кечанинг қандай жозибадор бўлганини қуйидаги суратлар орқали билиб олишингиз мумкин.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]