Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Андижонда ижодий кеча бўлиб ўтди

Андижонда ижодий кеча бўлиб ўтди

 Ўзбекистон халқ ёзувчиси Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али таваллудининг 80 йиллигига бағишланган ижодий кеча Андижон давлат университетида катта тантана билан нишонланди. Ўтказилган кеча ёзувчи, шоир ва адабиётшунослар, кенг жамоатчилик вакиллари, университет ўқитувчи, талабалари, ижодкор ёшлар иштирокида ажиб хотираларга бой адабиёт байрамига айланди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алига Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг табрикномаси ўқиб эшиттирилди ва эсдалик совғалари топширилди. Шундан сўнг тадбирда сўз олган Андижон давлат университети ректори, профессор Акрамжон Юлдашев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Камчибек Кенжа, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Мелибоев, Ўзбекистон Миллий университети доценти Адҳамбек Алимбеков, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Шойим Бўтаев, Ҳалим Карим, Ҳумоюн Акбар, Матлуба Юсуф Охун ва бошқалар устоз адибнинг кенг қиррали фаолияти, ўзига хос ижоди ҳақида сўз юритди.

Aдиб Муҳаммад Алининг ижоди алоҳида ўринга эга, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи. – Айниқса, устознинг юртимиз тарихи, халқимизнинг миллий қадрият, анъана ва урф-одатларини улуғлаш борасидаги асарлари китобхон қалбида улуғ тарихимиздан фахрланиш, Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлайди. Бир сўз билан айтганда, Муҳаммад Али ижодига мансуб асарларнинг аксарияти ватанпарвар, комил инсон тарбиясига хизмат қиладиган асарлар эканлиги билан аҳамиятлидир. Тадбир сўнгида Муҳаммад Али ижодий анжуман ташкилотчилари, тадбир иштирокчиларига миннатдорлик билдириб, янги китобларидан университет кутубхонасига ва андижонлик мухлисларига совға қилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]