Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Андижонда “Соҳибқирон Амир Темур – ўзбек халқининг улуғ фарзанди” номли анжуман ўтказилди

Андижонда “Соҳибқирон Амир Темур – ўзбек халқининг улуғ фарзанди” номли анжуман ўтказилди

Халқаро Амир Темур хайрия фонди ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Соҳибқирон Амир Темур – Ўзбек халқининг улуғ фарзанди” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Мазкур ташкил этилган анжуманда тарихчи, адабиётшунос олимлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди. Тадбирда Халқаро Амир Темур хайрия фонди фаолияти, соҳибқирон Амир Темур ҳаёти, фаолияти, унинг ҳукмронлиги, темурийлар сулоласи давридаги давлатчилик бошқарувининг ўзига хос жиҳатлари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Анжуманда Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али, Ўзбекистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори Насимхон Раҳмонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, профессор Адҳамбек Алимбеков, Фарғона давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Баҳриддин Усмоновнинг мавзу доирасидаги маърузалари тингланди.
Иштирокчилар томонидан маърузалар, соҳибқирон ҳаёти ва фаолиятини янада кенгроқ ўрганиш ва тарғиб этиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Анжуман якунида Ўзбекистон журналистлар ва ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти доценти Ҳабиб Сиддиқов Халқаро Амир Темур хайрия фонди Андижон вилоят бўлими раҳбари этиб тайинланди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]