Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 “Кексалар учун саёҳат ойлиги”да онахонлар саёҳатга олиб борилди

“Кексалар учун саёҳат ойлиги”да онахонлар саёҳатга олиб борилди

Барчамизга аёнки, жорий йилнинг 1-30 ноябрь кунлари юртимизда “Кексалар учун саёҳат ойлиги!” деб эълон қилинган эди. Шу муносабат билан бугунги кунда кексаларимизнинг маданий хордиқ чиқаришига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Диёримизнинг диққатга сазовор гўшаларига, тарихий обидалар, замонавий масканларига ҳамда театр ва концертларга саёҳатлари ташкил этилаётгани буни ёрқин исботидир.
Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Тошкент вилоят бўлими ҳам Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Ўзбекистон, мустақиллигинг абадий бўлсин” шиори остида эълон қилинган “Қариялар, ёлғиз кексалар ва ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатишда давлат органларига кўмаклашиш” мавзусидаги грант танловда “Инсон қадрини улуғлаш – энг олий саодат” лойиҳаси билан қатнашиб, ғолибликка эришгач, бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, куни кеча бўлим Муҳаббат Шоюсупова бошчилигида 18 нафар чирчиқлик онахонларни Тошкент шаҳрига саёҳатга олиб борди.
Онахонларимиз шу куни Ўзбек Миллий Академик драма театрида бўлишиб, халқимизнинг севимли ёзувчиси Абдуҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг аччиқ тақдири, қатағон йилларининг тахликали дамлари ҳақида битилган “Кундузсиз кечалар” спектаклини тамоша қилишди. Қувонарлиси шундаки, Ўзбек Миллий Академик драма театри директори Саъдиев Ёдгор Ҳабибович бошлиқ театр маъмурияти ҳомийлик ёрдами сифатида саёҳатчи онахонларга чипталарни бепул тарқатиб, барча кўнгилларни кўтаришди. Кўрсатилган ҳурмат ва эҳтиромдан онахонлар ғоят мамнун бўлишди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]