Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 “Инсон қадрини улуғлаш – энг олий саодат” шиори остида хайрия акцияси давом этмоқда

“Инсон қадрини улуғлаш – энг олий саодат” шиори остида хайрия акцияси давом этмоқда

Орттирилган ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, инсон учун энг катта туҳфа бу эътибордир. Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш, дардман кўнгилларга малҳам бўлиш бугунги кунда миллий қадриятларга айланиб бормоқда. Шу каби саҳоватли ва савобли ишларга қўл ураётган Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Тошкент вилоят бўлими ҳам Халқ депутатларининг Тошкент вилоят кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Инсон қадрини улуғлаш – энг олий саодат” грант лойиҳаси асосида хайрия акциясини амалга ошириб келмоқда. Бунга мисол қилиб, бўлимнинг яқинда Бўстонлиқ туманининг Қўшқўрғон қишлоғида бўлиб, 12 нафар тўшакда қолган бемор қарияларга кўмак берганини айтиш мумкин.

 “Қишлоқда юрганимизда ота-онасидан эрта ажралган Мадина Бегматованинг тўйига қариндошлари бош қўшиб ўтказишаётганидан хабар топдик. Бизга ҳамроҳлик қилаётган Қўшқўрғон ҚФЙ хотин-қизлар фаоли М. Хўжаниёзова бу қизнинг эҳтиёжманд эканини айтиб қолди. Мадинага ёрдам беришни ният қилиб, ҳомийлар излай бошладим. Бундан хабар топган қўшним Н. Дадажонова ва унинг дугоналари менга кўмаклашиб, ёрдамга отланишди. Қўшқўрғонлик тадбиркор И. Қодирова ҳам ўз ҳиссасини қўшди.” – дейди фонднинг Тошкент вилоят бўлими бошлиғи, грант лойиҳаси раҳбари Муҳаббат Шоюсупова. Яхшилик қилиб толмайдиган бу инсон Мадина Бегматованинг хонадонига кейинги ташрифида ҳомийлар томонидан ҳамда грант маблағлари ҳисобидан олинган гилам ва бошқа эсдалик совғаларни топширади.
Бўлим фақат шу ишлар билан чекланиб қолмай, “Яшил макон” лойиҳаси ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Куни кеча Муҳаббат опа Шоюсупова ташаббуси билан Пискент туманидаги Мингтепа қишлоғида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Йўл чеккаларига манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазишди. Айнан шу куни маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ҳамроҳлигида қарамоғида ногиронлиги бўлган 8 нафар хонадонга меҳмон бўлишиб, ҳолидан хабар олишди.

Худди шундай ишлар Қўшқўрғон қишлоғида ҳам амалга оширилиб, қатор кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Қишлоқ гузари ҳамда катта трасса йўли чеккаларига мевали, манзарали дарахт кўчатларию қаламчалари экилди. Гўзаллик шайдолари бўлган аёллар эса келгуси йил учун яхши ният билан кўп йиллик анвойи гуллар ниҳолларини қадашди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]