Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Швецияда фонднинг бўлими очилди

Швецияда фонднинг бўлими очилди

 2022 йилнинг иккинчи ноябри Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди тарихида Европа давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик борасида дастлабки амалий қадамлар қўйилган кун сифатида муҳрланиб қолса ажаб эмас. Зеро, айни шу кунда Швециянинг пойтахти Стокгольмда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Швециядаги хорижий бўлимини ташкил этиш ҳақидаги меморандум имзоланди.

 Келинг, ҳаммасини бошидан ҳикоя қилиб берақолайлик. Шуниси диққатга сазoворки, бундай хайрли ишга қўл уриш ҳақидаги фикр аввало Швецияда истиқомат қилувчи ватандошларимиз “Швециядаги ўзбеклар жамияти” раисаси Саодат Пўлкан ва унинг ўринбосари Юсуф Расуллар томонидан ўртага ташланди. Албатта, бунга қадар улар бир неча маротаба Фонд меҳмони бўлдилар, ташкилот фаолияти билан яқиндан танишдилар, Фонд раҳбарияти, хусусан, фонд раиси Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али билан самимий суҳбатда бўлдилар. Худди шу мулоқотлар натижаси ўлароқ юқорида тилга олганимиз хайрли таклифлар дунёга келди. Албатта, ушбу таклиф Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раҳбарияти томонидан ҳам хушнудлик билан кутиб олинди, зудлик билан ҳамкорлик ҳақидаги меморандум тайёрланди ва имзоланди.

 Саодат Пўлканова- Устоз Муҳаммад Али билан ҳамкорлик қилиш мен учун жуда катта бахт. Мен устоз сўзини чин юракдан тилга олаяпман. Бунинг учун тўла ҳаққим бор. Зеро, у киши бир пайтлар мен ва мен каби юзлаб талабаларга дарс берганлар ва биз талабаларнинг севимли устози саналганлар. Бугун эса мен ўз устозим билан ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги меморандумни имзоладик. Бу хайрли тадбиримиз бугунги кунда Швецияда истиқомат қилаётган миллатдошларимизни ҳам жуда қувонтириб юборади. Чунки, улар учун она юртдан келган ҳар бир мужда бебаҳо саналади. Швецияда буюк бобомиз хотирасини улуғловчи фонднинг алоҳида бўлими ташкил этилиши эса улуғ ҳалқимизнинг буюк тарихи билан боғловчи ришталарнинг истиқболидан дарак, деб қабул қиламан.
Юсуф Расул – Швецияда Соҳибқирон бобомиз, у зотнинг авлодлари яъни Темурийлар сулоласи вакиллари ҳақида анчагина манбалар топишимизга аминман. Қолаверса, янги ташкил этилаётган бўлимимиз биз ва биз каби ҳамюртларимизнинг Швецияда туғилиб, ўша юртда ўқиб вояга етиб бораётган фарзандлари учун ватанпарварлик, ҳалол ва поклик, юртга ва ўз халқига садоқатни ўргатадиган улкан ҳаёт мактаби вазифасини ўтайди. Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Яъни, Мустақил Ўзбекистон Скандинавия мамлакатлари ичида биринчи бўлиб ўз консуллик бўлимини Швецияда очди. Шунинг ўзиёқ Швеция билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш Ўзбекистон учун ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Яна бир фикр. Швеция тўртта Европа давлати билан чегарадош ва уларнинг нафақат ҳудуди балки тиллари ҳам бир-бирига яқин ва бир бирларини жуда яхши тушунадилар. Бу билан айтмоқчиманки, уларнинг барчаси битта информацион маконга киради. Демак, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг Швецияда бўлими очилганлиги ҳақида шу куннинг ўзидаёқ қатор Европа давлатлари тарихчи олимлари ва тадқиқотчилар, қолаверса, ўша юртлардаги ватандошларимиз хабар топадилар ва бизга қўшилиш ниятида бўлганлар сафи янада кенгаяди. Бир сўз билан айтганда, ушбу бўлимнинг очилиши Фонд учун Европа эшиклари очилаётганидан далолатдир.
… Меморандум имзоланди. Энди енг шимариб ишга киришиш вақти келди. Айни шу ҳақиқатни яхши билган томонлар келгусида биргаликда амалга оширилиши мўлжалланаётган ишлар режасини тузиб ҳам олдилар.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]