Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 АМИР ТЕМУР ФОНДИ ВА СУҒД ӮЗБЕКЛАР МАРКАЗИ РАҲБАРИЯТИ УЧРАШУВИ

АМИР ТЕМУР ФОНДИ ВА СУҒД ӮЗБЕКЛАР МАРКАЗИ РАҲБАРИЯТИ УЧРАШУВИ

Куни кеча Тошкентда, Амир Темур фонди раиси, Ӯзбекистон халқ шоири, Давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Али, фонд директори Фаррух Расулов ҳамда Тожикистоннинг Суғд вилояти Ӯзбеклар маънавият ва маърифат маркази раиси, педагогика фанлари номзоди, «Дӯстлик» ордени соҳиби, жамоат арбоби Илҳом Юсупов, «Халқлар дӯстлиги» кӯкрак нишони соҳиби, «Шарқнома» журнали бош муҳаррири Ҳакимжон Зокиров, марказ фаоли Азамбек Ражабовлар орасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида самимий суҳбат бӯлиб ӯтди.
Фонд раиси мазкур фонднинг ташкил топиши, унинг мақсад ва вазифалари тўғрисида сӯзлади. У айни вақтда Туркия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги ватандошлар, тарих фани жонкуярлари билан Амир Темур шахсияти унинг оламшумул ишларини юқори даражага кӯтариш борасида самарали ишларни амалга ошириш имкониятларини қайд этди. Амир Темур тўғрисида бадиий-тарихий фильм яратилиши борасида қизиқарли воқеаларни гапириб берди.
Ӯзбеклар маркази раиси Илҳом Юсупов марказ ташаббуси билан Тожикистонда қилиш мумкин бӯлган ишларга тӯхталди. У нафақат Ӯзбекистонда, балки чет элларда Соҳибқирон Амир Темур билан боғлик анжуманларга тожикистонлик олимларни, ёшларни таклиф этишларини сӯради.
Фонд директори Фаррух Расулов, Ӯзбеклар маркази раиси ӯринбосари Ҳакимжон Зокировлар ҳам ӯзаро ҳамкорликни яхши йӯлга қӯйиш йӯллари ҳақида фикрлашдилар.
Томонлар яқин келажакда ҳамкорликнинг муҳим шарти сифатида ӯзаро МЕМАРАНДУМ лойиҳасини тайёрлаш ва имзолашга келишиб олдилар.
Самимий суҳбат охирида устоз Муҳаммад Али ва адиб Ҳакимжон Зокиров ӯзаро китоб алмашдилар. Фонд Ӯзбеклар марказига Амир Темур ҳақидаги китоб ва расм-лавҳалар туҳфа қилди.
Мезбонлар тожикистонлик меҳмонларни Амир Темур музейи экспонатларини томоша қилдиришди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]