Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Навоий вилоятида «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик» мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Навоий вилоятида «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик» мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Куни кеча Республика марказий ҳарбий округининг Навоий вилояти мудофаа ишлари бошқармасида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими, Навоий шаҳри ва Кармана тумани мудофаа ишлари бўлими фаоллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир Юртбошимизнинг 2018 йил 8 августдаги ПҚ-3898 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик» мавзусида ташкил этилди. Унда мудофаа бошқармаси фахрийлари, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими ходимлари, вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи мутахассислари мавзуга доир ўз маърузалари билан чиқиш қилдилар.
Қизиқарли мунозара ва савол-жавобларга бой бўлган йиғилиш сўнггида келгусида ҳам шундай суҳбатларни тез-тез ўтказишга келишиб олинди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]