Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Навоий вилоятида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди

Навоий вилоятида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди

 Ҳукуматимиз томонидан адабиёт ва санъат намояндалари ижодини қўллаб қувватлаш ва ёшлар орасида китобга меҳр уйғотиш йўлида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Шулардан бири сифатида Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Муҳаммад Али таваллудининг 80 йиллигини китобхонлар ва кенг жамоатчилик орасида нишонлаш тўғрисидаги фармойишга асосан Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида бир биридан қизиқарли ижодий учрашув ва тадбирлар ўтказилди. Шундай учрашувларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 14 – 15 октябрь кунлари Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида Зарафшон шаҳри Навоий Кон Металлургия комбинати саноатчилари даврасида бўлиб ўтди.

 Тадбирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг бир гуруҳ шоир ёзувчилар ташриф буюрди. Йиғилганлар томонидан ижодкорнинг ўқув дарсликларга киритилган энг сара ижод намуналари ўқилди.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ва қизилқумлик зиёлилар тадбирда жуда фаол иштирок этишиб, 80 ёш муносабати билан суюкли адибини қизғин табрикладилар.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати.

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]