Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Навоийда «Сармишсойнинг маданий бойликлари» семинари ўтказилди

Навоийда «Сармишсойнинг маданий бойликлари» семинари ўтказилди

Куни кеча Навоий вилояти Маънавият ва маърифат марказида «Сармишсойнинг нодир маданий бойликлари» мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди. Анжуманда улуғ аждодларимиз томонидан яратиб қолдирилган бой ва бетакрор маданий ёдгорликлар ҳолатини илмий ўрганиш, уларни асл ҳолида сақлаш, тарғиб этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан муҳим таклиф ва ташаббуслар билдирилиб, қарорлар қабул қилинди.

Йиғилишда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими бошлиғи Рамазон Эгамовнинг Сармишсой дарасида ўтказилган экспедицияси таъсуротлари тўғрисида қилган маърузаси кўпчиликнинг эътиборини тортди.
Шунингдек, томошабинларга Сармишсой дарасидаги қизиқарли маълумотлардан ҳикоя қилувчи кўрсатув намойиш этилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]