Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Душанбеда Амир Темур ҳақида ўзбек тилидаги эски қўлёзма аниқланди

Душанбеда Амир Темур ҳақида ўзбек тилидаги эски қўлёзма аниқланди

Daryo.uz сайтининг хабар беришича,
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилида битилган кўҳна қўлёзма аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзоси, Тожикистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори, навоийшунос олим Бадриддин Мақсудов маълум қилган.
Олимнинг айтишича, китобни Амир Темур ҳақида ёзилган ва шу пайтга қадар етиб келган туркий қўлёзмаларнинг ҳозирча энг қадимийси дейиш мумкин. Айни пайтга қадар Амир Темур ҳақида битилган туркий асарларнинг энг қадимийси 1713 йилда яратилган, деб келинади.
Китобнинг хотимасида қўлёзма ҳижрий 1027 йил ражаб ойи санаси қайд этилган. Бу 1618 йилнинг июнь—июль ойларига тўғри келади. Бу асарнинг кўчирилган санаси экани ва асар ундан ҳам аввал ёзилган бўлиши мумкинлиги таҳмин қилинмоқда. Ҳозирча қўлёзманинг муаллифи, ким томонидан, қаерда кўчирилгани ўрганилмоқда.
Олимларнинг фикрича, қўлёзма Қўқонда кўчирилган. Аниқ хулоса эса қўлёзма тўлиқ ўрганиб чиқилганидан кейин айтилади.
Бу ноёб қўлёзманинг нусхасини Ўзбекистонга келтириб, таниқли тарихчи ва манбашунос олимлар ёрдамида чуқур тадқиқ этиш режалаштирилган.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]