Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Чимкентда «Ўзбек халқининг тили, маданияти ва анъаналари»га бағишланган байрам бўлиб ўтди

Чимкентда «Ўзбек халқининг тили, маданияти ва анъаналари»га бағишланган байрам бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида ўзбек халқининг тили, маданияти ва анъаналари байрами бўлиб ўтди. Унда икки давлатнинг таниқли шоир, ёзувчилари Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари шоир Ғайрат Мажид ва бошқалар хамда хушовоз хонандалар ўзларининг жўшқин ижод намуналари билан иштирок этишди.

 Қардош халқлар дўстлигини янада мустаҳкамлаган тантанага қўшни Қирғизистон ва Тожикистондан ҳам меҳмонлар ташриф буюришди.
Тадбирни Қозоғистон Республикаси ўзбек этномаданияти бирлашмалари дўстлик ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов очиб берди.

 Шунингдек, қозоқ актёрлари томонидан Амир Темур бобомиз ҳаётидан ҳикоя қилувчи саҳна кўриниши томошабинларга намойиш қилиниб, унда Соҳибқирон ролини ўйнаган Абубакир Хонхўжаев мезбон ва меҳмон иштирокчиларнинг қалбини жунбушга келтирди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]