Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Ўқувчилар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўқувчилар билан учрашув бўлиб ўтди

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 259-мактаб нафақат туман, балки пойтахтимиздаги йирик илм масканларидан бири саналади. Айни кунларда бу ерда икки мингдан зиёд ўқувчи ёшлар билим олмоқдалар. Куни кеча Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али мазкур мактаб меҳмони бўлди. Учрашув кутилганиданда завқли ва қизиқарли савол-жавобларга бой ўтди.

Учрашувнинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, унда иштирок этган ўқувчиларнинг аксарияти рус синфларида таълим олар эдилар. Шунга қарамасдан улар Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб шеър, ғазалларни бурро-бурро ўқиб бериб, йиғилганларда катта таассурот қолдирдилар. Учрашув сўнгида ўқувчи ёшлар ўзларининг севимли адиби билан эсдаликка суратга тушдилар.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]