Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Туркиялик ёш олимлар билан учрашув ўтказилди

Туркиялик ёш олимлар билан учрашув ўтказилди

Куни кеча Халқаро Амир Темур ҳайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али бир гуруҳ туркиялик меҳмонларни қабул қилди. Истанбуллик ёш олимлар Исмоил Пўлат, Бўтакўз Пўлат ва Медиханур Аргали ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар бердилар.

Муҳаммад Али юртимизда кечаётган тубдан ўзгаришлар, айниқса, маданий меросга, тарихимизга бўлаётган эътибор ҳақида сўзлади. Меҳмонлар ҳам Ўзбекистондаги янгиланишлардан жуда мароқланганликларини айтдилар. Мамлакатимиз тарихи, хусусан Амир Темур ҳаёти ва темурийлар даврига оид манбалар билан кенгроқ танишиш ниятини билдирдилар.

Самимий кечган суҳбатда келажакда Амир Темур ва темурийлар даври ҳақида маълумот берувчи манбаларни ўрганишда ҳамкорлик қилишни келишиб олинди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]