Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Тупроқ остида қолган «Барлослар мақбараси» топилди

Тупроқ остида қолган «Барлослар мақбараси» топилди

Жорий йилнинг май-июнь ойларида Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан маъқулланган «Аждодлар мероси – маърифат зиёси» грант лойиҳаси асосида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Яккабоғ туман муассасаси, Миллий археология маркази ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда Соҳибқирон бобомиз туғулиб ўсган маскан – Хўжа илғор қишлоғидан қарийб 3 км масофада жойлашган Учтепа ва Олақарға қишлоқлари орасида ўтказилган қазишма ишларида тупроққа кўмилиб кетган мақбара топилди.

Олимлар ушбу иншоотнинг қурилиш услуби, ишлатилган хомашёлари ва сочилиб ётган меъморий безак парчаларига кўра ХIV-XV асрларга оид «Барлослар мақбараси» деган хулосага келдилар.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу мақбарада барлос бекларидан бирининг қабри жойлашган.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]