Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Куни кеча Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти муассасаси ҳамкорлиги билан Темурийлар тарихи давлат музейида «Темурийлар даври алломалари» мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ҳамкор ташкилотлар, бир гуруҳ олимлар ва ёшлар иштирокида ўтказилган тадбирни Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Темурийлар тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари номзоди Хуршид Файзиев ва тарих фанлари номзоди Хамидулла Дадабоев табрик сўзлари билан очиб бердилар. Шунингдек, ташкилотлар раҳбарлари ва олимлар, жумладан, тарих фанлари доктори О. Бўриев, тарих фанлари доктори, профессор Хамидулла Дадабоев, Темурийлар тарихи давлат музейи илмий ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўлқин Хайит, ТДШУ профессори, адабиётшунос Адҳамбек Алимбековлар томонидан Темурийлар даври аллоламари ҳақида маъруза қилинди. Тадбир сўнггида гранд режасига асосан Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти муассасаси бошлиғи, «Аждодлар мероси – маърифат зиёси» грант лойиҳаси раҳбари Муҳаббат Шоюсупова томонидан ташкиллаштирилиб, ўқувчилар ўртасида ўтказилган «Темурийлар Уйғониш даври вакиллари – бугуннинг нигоҳида» мавзусидаги иншолар танлови ғолиблари тақдирланди. Танловда фаол иштирок этган Қуйи Чирчиқ туманидаги мактабларнинг бир гуруҳ ўқувчилари Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Тошкент вилоят муассасаси томонидан қимматбаҳо мукофотлар олишгач, Темурийлар тарихи давлат музейи бўйлаб мазмунли саёҳат ташкил этилди.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]