Амир Темур ҳақида ёзилган асарлар
УЛУҒ САЛТАНАТ
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ижодида Амир Темур мавзуси асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Адибнинг ўн олти йиллик ижодий меҳнати маҳсули бўлган «Улуғ салтанат» номли тўрт китобдан иборат роман-эпопеясида буюк Соҳибқироннинг салтанат бошига келганидан то ўн беш ёшли Мирзо Улуғбекнинг Турон тахтига ўтиришигача бўлган ташвишу ғалаёнларга тўла салкам қирқ йиллик давр бадиий ифодаланган. Тарихни синчиклаб ўрганган адиб факт ва маълумотларни бир-бирига муқояса қилиб масалага адолатли ёндашган, натижада Амир Темурнинг ҳаққоний қиёфасини ярата олган. “Улуғ салтанат” эпопеясининг кўлами жуда кенг, қамрови катта, унда ишонарли тасвирланган юзлаб қаҳрамонлар ҳаракат қилади. Асар билан танишган китобхонлар Амир Темур ва темурийлар даври тарихи, маънавияти, санъати ва маданиятидан хабардор бўладилар.