Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 АМИР ТЕМУР МЕРОСИНИНГ УЧИНЧИ РЕНЕССАНСГА ТАЪСИРИ илмий муҳокама қилинди

АМИР ТЕМУР МЕРОСИНИНГ УЧИНЧИ РЕНЕССАНСГА ТАЪСИРИ илмий муҳокама қилинди

 Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да вилоят ҳокимлиги, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамкорлигида “Амир Темур мероси ва Учинчи Ренессанс” мавзусида конференция бўлиб ўтди. Анжуманда пойтахтда фаолият юритаётган темуршунос олимлар билан бирга Навоий давлат педагогика институти ҳамда қўшни Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан ҳам тадқиқотчилар ва ижодкор ёшлар иштирок этишди.

– Конференция «Амир Темур мероси ва Учинчи Ренессанс» дея номланиши бежиз эмас, – деди тадбирда нутқ сўзлаган Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али. – Соҳибқирон бобомиз дунё тамаддуни тарихида буюк саркарда сифатидагина эмас, балки Шарқ иккинчи Ренессансининг меъмори сифатида ҳам эътироф этилади. Қолаверса, мана шу иккинчи Ренессанс Европа Ренессансига туртки берганлигини дунё ҳамжамияти аллақачон тан олган.

Конференцияда Амир Темур меросининг бугунги кундаги долзарблиги, улуғ саркарда шахсининг дунё тарихида ўрганилишида кузатилган баъзи камчиликлар аниқ илмий асосларда таҳлил қилинди. Шунингдек, Темурийлар шажарасини тадқиқ этишдаги сўнгги илмий изланишлар, Ғарб ёзувчилари томонидан Амир Темурга бағишлаб ёзилган асарларнинг моҳияти, Темурийлар ҳукмронлиги даврида китобат санъатининг ривожи каби мавзуларда маърузалар тингланди.

          Конференцияда тошентлик, навоийлик ва бухоролик олимлар  қатнашдилар. Уларнинг ичида  Республика Маънавият ва маърифат саркази раҳбари, шоир Минҳожиддин Мирзо,  Ўзбекистон халқ ёзувчиси, профессор Муҳаммад Али, профессорлар Адҳамбек Алимбеков, Қосимжон Содиқоа, Қудратулла Омонов, Сулаймон Иноятов, тварихчи олимлвар Хуршид Файзиев  Анваржон Қанжаҳоров, Рамазон Эгамовлар фаол иштирок этдилар.

 2022 йил, 25-26 март

Навоий шаҳрида ўтказилган “Амир Темур мероси ва Учинчи Ренессанс” конференцияси. 

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]