Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 “Соҳибқирон Амир Темурга эҳтиром”

“Соҳибқирон Амир Темурга эҳтиром”

Буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кунни халқимиз улуғ аждодимиз хотирасига эҳтиром сифатида ҳар йили кенг байрам қилиб келади. Жорий йилнинг 9 апрел куни  Амир Темур ҳиёбонида  Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон  Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамкорлигида «Соҳибқирон Амир Темурга эҳтиром» номли тантанали тадбир-маросим бўлиб ўтди.

 

Тадбир аввалида Давлат ва жамоат арбоблари, хорижий дипломатик корпус вакиллари, маҳалла фаоллари, талаба-ёшлар иштирокида Буюк Амир Темур ҳайкали пойига  гулчамбарлар қўйилди. Тадбирда давлат арбоблари ва хорижий меҳмонлар сўзга чиқиб, Амир Темурнинг мамлакатимиз ва жаҳонда тутган ўрни, ҳаёти ҳамда саркардалик фаолияти ҳақида гапириб ўтишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучлар Академиясининг ҳарбий оркестри жамоаси  жанговар куй-қўшиқлар ижро этиб, ҳиёбонга кўрку-жозиба бағишлади. Тадбир байрамга айланиб кетди. Байрам шукуҳи музейга кўчди.

Шунингдек, музейда “Темурийлар даври маданияти рассомлар ижодида”, “Янги Санганак” хазинаси номли кўзргазмаларнинг ташкил этилиши ҳам иштирокчилар кўнглига хушнудлик бахш этди.
Тадбирлар давомида “Соҳибқирон Амир Темур — буюк давлат арбоби ва моҳир стратег” мавзусида илмий анжуман ҳам ташкил этилди.

Амир Темурда Ватанни севиш, халқини улуғлаш, улардан фахрланиш ва ғурурланиш сингари олий маънавий фазилатлар барқ уриб турган. Ҳақиқатан ҳам, Амир Темур жаҳон тарихида қудратли ва гуллаб-яшнаган давлат барпо этган буюк саркарда ва давлат арбоби сифатида танилган. Бугунги кунда униб-ўсиб келаётган авлодлар ҳам аждодларига муносиб ворис бўлишларига ишонамиз.

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Ахборот хизмати

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]