Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.

Амир Темур

(+99871) 232-02-27

Биз билан алоқа

info@temuriy.uz

Электрон почта
 Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди

Азиз юртдошлар!

Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди  ўзининг Temuriy.uz  сайти очилганини эълон қилади. Сайт АмирТемур ва Темурийлар ҳаёти, тарихи даврига бағишланган. Мақсад – Буюк Соҳибқироннинг  суронларга тўла умрини, ижтимоий-сиёсий фаолиятини ёритиш, унинг дунёнинг геосиёсий харитасига  катта ўзгаришлар   киритган ҳарбий юришлари моҳиятини сиз азизларга холисанилло тушунтириш, буюк бунёдкорлик ишларини таъриф этиш, илм-фан ҳомийси, мамлакатимизда  Иккинчи Ренессансни бошлаб берган  бетимсол сиймони ҳамда умрида бир марта ҳам енгилмаган улуғ музаффар саркардани васф этишдир. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилиги ва раҳнамолигида Мустақил Ўзбекистонда  буюк бобомиз руҳини ва номини шарафлаш борасида  олиб борилаётган қутлуғ ишларни  кенг ўқувчилар оммаси ўртасида тарғиб ва ташвиқ этишдан иборатдир.

Сайт  юртимизда ва жаҳонда пайдо бўлган Амир Темур номи билан боғлиқ янгиликларни, илмий топилдиқлар, янги ёзилган китоблар, конференциялар, мулоқотлар, тадбирлар борасида  маълумотлар бериб боради.

Сайтнинг шиори: Соҳибқирон  ҳақидаги  ҳақиқий маълумотни, ҳақиқатни, холис информацияни сиз азизларга етказишдир.

 Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди Ахборот хизмати 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[an error occurred while processing the directive]